“Омад суғурта” МЧЖ томонидан суғурта тармоғининг 17 та класслари доирасида 90 дан ортиқ суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда. – Айни пайтга келиб мамлакатимизда суғурта бозори жадал ривожланмоқда, – дейди “Омад суғурта” МЧЖ ҳуқуқшуноси Илҳом Эшонқулов. – Бундай шароитда рақобатда ютиш учун сизда албатта мижозлар учун бошқа турдош компанияларга нисбатан қулай, ишончли ва сифатли таклиф бўлиши керак. Хўш, бу борада “Омад суғурта”нинг бошқалардан нима фарқи бор ва у нимани таклиф қилмоқда? Бу борада жамиятимиз мижозларга қулай, ишончли, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида улкан режаларни кўзламоқда. Жумладан, ходимларимизнинг дунёнинг етакчи суғурта компанияларида малакасини ошириб, тажрибасини ўзимизда татбиқ этишни режалаштиряпмиз.
Жамият фаолияти йўлга қўйилиши билан 30 га яқин янги иш ўрни яратилди. Маълумотларга кўра, республикамиз бўйлаб жамият филиалларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.